Сиёсат

Сешанба, 28.03.2017 12:04
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий иссиқлик электр станциясини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди. 
Жума, 24.03.2017 12:46
Деҳли шаҳрида 23 март куни Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 13-раунди бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, маслаҳатлашувлар вақтида Ҳиндистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Прити Саран бошчилик қилди. Ўзбекистон делегацияси раҳбари номи маълум қилинмаган.
Жума, 24.03.2017 12:45
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи уюштиради. Бу ҳақда Тошкентда бошланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи йиғилиши вақтида маълум қилинган.
Жума, 24.03.2017 12:44
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 28 март куни Москвада Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Россия ҳукуматидаги манбага асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар берган.
Пайшанба, 23.03.2017 01:18
Яқинда Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегациясига бошчилик қилган президент Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Пайшанба, 23.03.2017 01:14
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи давом этмоқда. ЎзАнинг хабар беришича, 23 март куни, куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида «Остона опера» Давлат опера ва балет театрига ташриф буюрди.
Чоршанба, 22.03.2017 12:49
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22 март кунининг иккинчи ярмида давлат ташрифи билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Пайшанба, 16.03.2017 12:51
15-17 март кунлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари президент Сума Чакраборти раҳбарлигида Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақида ЕТТБнинг матбуот хизмати хабар берди. 
Чоршанба, 15.03.2017 12:48
Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Бельгияликлар Қироли Филипп Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган. 
Сешанба, 14.03.2017 01:08
General Electric (GЕ) президенти ва бош ижрочи директори Рональд Ж.Поллетт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади. Унда 2017 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган самарали учрашув учун ташаккурнома баён қилинган. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва GЕ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ва  энергетика, нефть-газ, транспорт, соғлиқни сақлаш ва авиация соҳаларидаги истиқболли йўналишлар белгилаб олинган. 

Фотогалерея Архив