Воқеалар

Чоршанба, 18.01.2017 04:09
Сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди. Илгари бу кўрсаткич 5200 нафарни ташкил этарди, деб хабар беради Дин ишлари бўйича қўмитанинг ахборот хизмати.
Чоршанба, 11.01.2017 03:27
Нукус шаҳрининг марказида янги савдо маркази ишга туширилди. Бу ерда аҳоли дастурхонига 15 дан ортиқ турдаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари тақдим этилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Душанба, 09.01.2017 03:14
7 январь куни Россия Федерациясининг Самара-Уральск трассасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Йўловчи ташувчи автобус ва енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ахборот берди.
Сешанба, 27.12.2016 11:54 Бугунги кунга келиб, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари”, Болалар шаҳарчалари, Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилмоқда.
Душанба, 12.12.2016 10:30
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг SU1871 «Тошкент-Москва» йўналиши бўйича қатновини амалга ошираётган самолёт ҳавога кўтарилгач, кўп ўтмай, Ўзбекистон пойтахтига қайтиб қўнди. Бу ҳақда Газета.уз сайти хабар қилмоқда. A330 ҳаво лайнери Тошкентдан шундоғам бир соат кечикиб, соат 4:30 ўрнига 5:35да ҳавога кўтарилган. 
Чоршанба, 23.11.2016 03:41
«Даракчи плюс»нинг Facebook’даги «Водители Ташкента» (Drivers.uz) гуруҳига асосланиб ёзишича, совуқ об-ҳаво муносабати билан янги тренд бошланди. Унга кўра, ўзининг шахсий автомашинасига эга ҳайдовчилар уларнинг йўналиши бўйича ҳаракат қилувчи йўловчиларни манзилига бепул етказиш таклифи билан чиққан.
Чоршанба, 09.11.2016 12:25
Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп 8 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлиги сайловида ғалаба қилди. Бу ҳақда Assocciated Press хабар беради.

Чоршанба, 02.11.2016 12:48
«Ўзбектелеком»нинг бош директори этиб Шуҳрат Қодиров тайинланди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинди.

Жума, 09.10.2015 02:54 Ўзбекистон автомобилсозлари Москвада Uz-Daewoo маркасининг давомчиси бўладиган янги Ravon бренди тақдимотини ўтказдилар. Ravon брендининг шиори қуйидагича: "Вақт билан синалган, янгидан яратилган".          
Sports.uz