ХК CОSCОМ МЧЖ (Ўзбекистон Республикасида ўз хизматларини UCell савдо белгиси остида кўрсатади), мамлакатнинг иккинчи мобил телефон алоқаси оператори шуни маълум қиладики, LTE(Long-Term-Evolution) протоколи асосида ишлайдиган тўртинчи авлод (4G) мобил телефон алоқаси тармоғи ишга туширилди.
Энди компания 100 Мбит\с гача тезликни таъминлаб берувчи ўта тезкор янги авлод технологияси асосида хизматларни таклиф қилиш имкониятига эга. Таъкидлаб ўтиш жоизки, UCell Европадаги энг йирик компанияларидан бири бўлган ТелиаСонера таркибига киради. Айнан ТелиаСонера 2009-йилда абонентлар учун жаҳондаги илк 4G тармоғининг тижорат хизматларини Стокголм ва Осло шаҳарларида ишга туширган эди.
2010-йилда мазкур компания 4G тармоқни янада кенгайтириб, Швециядаги 25 шаҳар ва дам олиш масканлари ҳамда Норвегиядаги 4 та шаҳарларида амалга киритмоқда. «Ўзбекистан тўртинчи авлод мобил телефон алоқаси тармоғига эга жаҳон давлатлари орасидан муносиб ўрин олганидан фахрланамиз. TeliaSonera оиласи аъзоси сифатида энг илғор технологияларни татбиқ этиш ва сифатли мобил телефон алоқаси билан бирга, юқори тезликдаги ахборот алмашиш имкониятларини яратиш мақсадига содиқмиз", - деди Огуз Мемигювен, ХК CОSCОМ МЧЖънинг Бош директори. " UCell 4G асосида янги ва қизиқарли хизматларни таклиф қилиш устида ишлайди ва абонентларимиз юқори тезликдаги ахборот алмашиш имкониятларидан тўла фойдалана оладилар».
UCell томонидан ўз 4G тармоғини муваффақиятли текширувдан ўтказиш ва мазкур текширув жараёнида онлайн видео кўриш, катта ҳажмдаги файлларни узатиш, Интернет тармоғига кириш кабиларни амалга оширилди. Текширувлар шуни кўрсатдики, 4G тармоғи тезлиги ҳозирда ишлатилаётган 3G тармоғидан тахминан 10 баробар каттароқдир. ZTE Corporation, мобил телефон алоқаси ва умуман телекоммуникация жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияларидан бири бўлиб, UCellнинг 4G тармоғи учун жиҳозларни таъминлаб берди.
UCell ўз 4G тармоғини янада кенгайтириш ишларини олиб боришни ҳам режалаштирган. 4G\LTE -Long-Term-Evolution) ва System Architecture Evolution (САЕ) технологиялари учун 3GPP стандартларига асосланган. 4G тармоғи тезликни 20-80 Мбит \с орасида, максимал эса 100 Мбит\с атрофида тезликни таъминлаб беришга қодир.
манба: infocom.uz
