09.01.2017 03:14 / Воқеалар / 237

Самарада юз берган ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

7 январь куни Россия Федерациясининг Самара-Уральск трассасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Йўловчи ташувчи автобус ва енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ахборот берди.
 
Вазирлик хабарига кўра, ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида Норбек Оленбаевич Норбаев, Маркс Ибрагимович Худайберганов, Кахрамон Файзулоевич Бобожонов қурбон бўлган. Улар енгил автомобилда бўлишган.

Ҳозирча юз берган ЙТҲ ҳақида бошқа маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
 
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда вафот этганларнинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.


Sports.uz
ИИВ: "Манас" ресторани ва Жомий бозоридаги ёнғинлар сабаблари ўрганилмоқда
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Тошкент шаҳрида 7 ва 8 февраль кунлари юз берган икки ёнғин ҳақида ахборот берди.
Жума, 10.02.2017 02:21
"Ўзбекнаво" бош директори ўринбосари ўзгарди
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори ўринбосари М.Маджидов Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари  ахборот-таҳлил департаменти, маданият ва санъат масалалари сектори маданий-оммавий тадбирлар, эстрада-концерт фаолияти масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига ўтди.
Пайшанба, 09.02.2017 03:12