11.01.2017 03:27 / Воқеалар / 194

Нукус шаҳрида янги савдо маркази иш бошлади

Нукус шаҳрининг марказида янги савдо маркази ишга туширилди. Бу ерда аҳоли дастурхонига 15 дан ортиқ турдаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари тақдим этилмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Тадбиркор Бекпўлат Қўсимбетов ташаббуси билан бунёд этилган марказда сотувчилар учун ҳам, харидорлар учун ҳам барча қулайлик яратилган. Шу ернинг ўзида харидор талабига кўра гўштни майдалаб, қийма ҳам тайёрлаб берилади. Ёш болали харидорлар учун болалар аравачаси қўядиган махсус жой ажратилган.

Янги савдо маркази иш бошлаши билан касб-ҳунар коллежларини битирган 10 нафар ёш мутахассис доимий иш ўрнига эга бўлди.


Sports.uz
ИИВ: "Манас" ресторани ва Жомий бозоридаги ёнғинлар сабаблари ўрганилмоқда
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Тошкент шаҳрида 7 ва 8 февраль кунлари юз берган икки ёнғин ҳақида ахборот берди.
Жума, 10.02.2017 02:21
"Ўзбекнаво" бош директори ўринбосари ўзгарди
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори ўринбосари М.Маджидов Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари  ахборот-таҳлил департаменти, маданият ва санъат масалалари сектори маданий-оммавий тадбирлар, эстрада-концерт фаолияти масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига ўтди.
Пайшанба, 09.02.2017 03:12