30.01.2017 03:02 / Воқеалар / 810

Соғинилган овоз: Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм

29 январь куни соат 19.00да "Менинг юртим" телеканалида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

"Мустақил Ўзбекистон асосчиси" ҳужжатли фильм YouTube порталига жойлаштирилди.

Бу фильм Ўзбекистоннинг энг оғир ва мураккаб бурилиш даврида унга етакчилик қилишни зиммасига олган инсон, мард ва оқил сиёсатчи — Ислом Каримов ҳақида.

Фильмда Ислом Каримовнинг ҳаёти, буюк маданият ва тарихга эга бўлган халқни ҳурликка етаклаган даврлари, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги йўлида амалга оширган ишлари, Ўзбекистонни узоқ йиллик истибдоддан кейин мустақил ва ўзини тиклаб олган давлатга айлантириш йўлидаги қадамлари акс эттирилган. Бу фильмда ўзбекистонликлар биринчи президентнинг соғинилган овозини, унинг халққа, ўз таъбири билан айтганда, "фарзандлари"га мурожаатларини яна тинглайди, кўзлар ёшланади...

Фильм мустақил давлатнинг 25 йиллик тарихидаги асосий воқеаларни қамраб олган. Фильмда бир-биридан таъсирли лавҳалар ўрин олганки, бу лавҳалар учун уни яна такрор томоша қилиш мумкин.

Бу фильм учун "Менинг юртим" телеканали ижодкорларига миннатдорчилик билдирган ҳолда қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Ислом Каримовдек мураккаб шахс ҳақида янада залворли фильм олиш ҳам мумкин ва Ўзбекистон халқи бундай ташаббусни кутиб қолади.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

25 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди
11 июнь куни, соат тахминан  8:30 ларда Шайхонтоҳур туманида “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир этди.
Пайшанба, 15.06.2017 03:39
Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади
2017 йил 15 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади.

Пайшанба, 15.06.2017 03:36