13.03.2017 01:13 / Воқеалар / 218

Тошкент ва Наманганда ИИБ бошлиқлари тайинланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор ички ишлар бошқармалари ва бўлимларига янги бошлиқларни тайинлади. Ўзбекистон ИИВнинг расмий нашри бўлмиш «На посту» газетасида хабар берилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Наманган шаҳрида ички ишлар бошқармалари ва бўлимларига янги бошлиқлар тайинланган.

Подполковник Фаррух Ҳайдаров Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ, подполковник Нематулло Ҳайдаров Юнусобод туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик бошқармасига — подполковник Ҳамиджон Анваров, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармасига — подполковник Исматжон Ибрагимов ва Қўриқлаш бошқармасига — подполковник Саиданвар Саидаълоев бошлиқ этиб тайинланди.

Пойтахт вилояти Қибрай тумани ИИБга полковник Алишер Рашидов, Оққўрғон тумани ИИБг подполковник Артик Худайберганов, Оҳангарон ИИБга подполковник Собиржон Ибрагимов раҳбарлик қилади.

Муҳаммаджон Дадажанов Наманган шаҳар ИИБ бошлиғи бўлди.


Sports.uz
Чилонзор тумани ҳокими ўзгарди
Ҳидоятов Даврон Абдулпаттаҳович 17 апрелдан Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади.
Сешанба, 18.04.2017 11:05
Франция Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда
2017 йилнинг 14 апрель куни Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Пайшанба, 13.04.2017 01:46