14.03.2017 04:09 / Воқеалар / 266

Президент ёш иқтисодчи Рауф Салаходжаевга уй совға қилди

Аввалроқ ўзбекистонлик Рауф Салаходжаев дунёнинг энг яхши 100 нафар ёш иқтисодчиси рўйхатидан 32-поғонада қайд этилгани хабар берилганди. Ҳамюртимиз рейтингнинг биринчи элликталигидан жой олган уч нафар осиёликлардан бири, МДҲ давлатларидан эса ягона номзод ҳисобланади.

Яқинда ёш иқтисодчи Рауф Салаходжаевга Президент номидан пойтахт марказида жойлашган уй совға қилинди, деб ёзади Газета.uz.

«Мен учун бу энг аввало Ўзбекистонда мамлакат ва унинг раҳбарияти қадрлайдиган ҳамда ғамхўрлик кўрсатадиган олимлар борлигини бутун дунёда билишлари учун янада кўпроқ ишлаш, барча кучимни келгусидаги илмий муваффақият ва ғалабаларга бағишлашимга рағбат ва иштиёқдир», — деди Рауф Салаходжаев «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурига берган интервьюсида.



Sports.uz

Фотогалерея Архив

25 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди
11 июнь куни, соат тахминан  8:30 ларда Шайхонтоҳур туманида “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир этди.
Пайшанба, 15.06.2017 03:39
Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади
2017 йил 15 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади.

Пайшанба, 15.06.2017 03:36