12.04.2017 03:49 / Воқеалар / 166

«Ўзбекистон» телеканалида «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси фаолияти танқидий муҳокама этилади

«Ўзбекистон» телеканалида 12 апрель, чоршанба куни соат 20:05 да эфирга узатиладиган «Мулоқот ва манфаат» номли таҳлилий кўрсатувда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси фаолияти танқидий руҳда муҳокама этилади. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи саҳифасида маълум қилинди. 

Кўрсатувда, жумладан, қуйидаги масалалар кўриб чиқилади: 

Автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги;
Тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани;
Автомобилни шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани;
Жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилганлиги;
Янги автомобилларда бир қатор носозликлар мавжудлиги;
Кредитга автомобиль сотиб олишдаги қийинчиликлар.
Кўрсатувда GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов, GM Uzbekistan маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сиддиқов, «Асака» банки департаменти директори Беҳзод Абдурахманов, мазкур банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тўлавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов иштирок этади.



Sports.uz
Рамазон ойи 27 майдан бошланади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори элон қилинди.
Душанба, 22.05.2017 03:31
Швейцария Президенти Ўзбекистон билан дўстликни янада мустаҳкамлаш тарафдори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Швейцария Конфедерацияси Президенти Дорис Лойтхард мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 
Жума, 12.05.2017 01:36