18.04.2017 11:05 / Воқеалар / 105

Чилонзор тумани ҳокими ўзгарди

Ҳидоятов Даврон Абдулпаттаҳович 17 апрелдан Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади.

Ҳидоятов Даврон 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.

Шу вақтга қадар қуйидаги лавозимларда фаолият юритган:

1996-1998 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бош амалиёт бўлими 1-тоифали мутахассиси (0,5 ставка)

1998-1999 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Ҳамза филиали халқаро ҳисоб-китоблар бўлими бошлиғи

1999-2001 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Ҳамза филиали бошқарувчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи

2001-2002 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Академик филиали бошқарувчиси ўринбосари

2002-2004 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Ҳамза филиали бошқарувчиси

2004-2005 йй. - «Азия-инвест-банк» АТБ бошқаруви раиси (Москва ш.)

2005-2007 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки молия муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бош бошқармаси бошлиғи

2007-2008 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

2008-2009 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи

2009-2012 йй. - «Дженерал Моторс Узбекистан» ёпиқ акциядорлик жамияти молия масалалари бўйича бошқарувчи директори (2011-2012 йй.-ўриндошлик асосида «JV MAN Auto-Uzbekistan» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори

2012-2014 йй. - «JV MAN Auto-Uzbekistan» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори

2014-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.



Sports.uz
Рамазон ойи 27 майдан бошланади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори элон қилинди.
Душанба, 22.05.2017 03:31
Швейцария Президенти Ўзбекистон билан дўстликни янада мустаҳкамлаш тарафдори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Швейцария Конфедерацияси Президенти Дорис Лойтхард мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 
Жума, 12.05.2017 01:36