15.06.2017 03:36 / Воқеалар / 430

Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади

2017 йил 15 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача, Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 83 та ОТМларга талабалар қабул қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, 2016/2017 ўқув йили учун:

- бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба, шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича;

- магистратурага 5.000 нафар талаба, шундан 1.556 нафари давлат гранти, 3.444 нафари эса тўлов-контракт асосида;

- махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15 та ва тўлов-контракт асосида 85 та, Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90 нафар ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 нафар бакалаврни қабул қилиш назарда тутилган.

Абитуриентлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлади:

- Олий ўқув юрти ректори номига ўқитишнинг йўналиши, тили ва шакли кўрсатиб ўтилган, ўз қўли билан ёзиб имзоланган ариза;

- ўрта маълумот ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (баҳолар илова варақаси билан биргаликда);

- 086/У шаклидаги тиббий маълумотнома;

- паспорт нусхаси; (агар абитуриент 16 ёшга тўлмаган бўлса, ички ишлар органларидан №9 шаклдаги маълумотнома тақдим этади);

- 3,5х4,5 см шаклдаги 6 дона фотосурат;

— халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлар ва мусобқаларнинг ғолиблари учун уларга танловдан ташқари қатнашиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;

- муддатли ҳарбий хизмат ўтган абитуриентнинг ҳарбий қисмидан ўқиш учун тавсияномаси.

Жисмоний тарбия институтига қабул қилинадиган абитуриентлар юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, спорт квалификацияси (спорт разряди дафтарчаси), саккизта фотосурат (махсус спорт текширувчи учун) топширишади.

Махсус сиртқи бўлимга кираётган шахслар ўрнатилган тартибда меҳнат дафтарчасидан кўчирма тақдим этишади.

Тест синовларидан уч кун аввал абитуриентга гуруҳ рақами кўрсатилган рухсатнома берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олий ўқув юртларига ягона кириш имтиҳонлари 1 август куни бўлиб ўтади.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Миробод туманидаги Angel’s Food кафесида ёнғин содир бўлди
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири «Водители Ташкента» гуруҳига Тошкент шаҳридаги Angel’s Food овқатланиш масканининг ёнаётгани тасвирланган суратларни жойлаштирди.
Чоршанба, 02.08.2017 01:48
73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент маблағлари ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборилади
Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган  истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди. 

Сешанба, 18.07.2017 02:20