05.07.2017 02:58 / Воқеалар / 348

Вазирлик 9-синф ўқувчилари ўқишни қаерда давом эттириши ҳақида расмий ахборот берди

9-синф ўқувчилари коллеж, лицей ёки 11 йиллик мактабни ўз хоҳишига кўра танлайди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлигининг расмий ахборотида маълум қилинган.

«Жорий ўқув йилида 9-синфни битирган ўқувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар», — дейилади вазирлик ахборотида.

Ўтган ойда Ўзбекистоннинг бир қатор касб-ҳунар коллежи ва академик лицейида 9-синф битирувчиларидан ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Июль ойи бошида республикадаги барча лицей ва коллежларда ҳужжат қабул қилиш бошланиши маълум қилинди.

Ўзбекистон халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов 11 йиллик таълим Ўзбекистоннинг баъзи мактабларида эксперимент тарзида қайта тикланиши, 20 кун ичида ҳукумат томонидан тегишли қарор қабул қилиниши ҳақида маълумот берганди.

ХТВ раҳбари ўринбосари эксперимент натижалари синчиклаб ўрганилиши ва таҳлил қилиниши, мактаб ўқувчилари таълимни хоҳласа мактабда, хоҳласа коллеж ёки лицейда давом эттириши мумкин бўлиши ҳақида айтиб ўтганди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Миробод туманидаги Angel’s Food кафесида ёнғин содир бўлди
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири «Водители Ташкента» гуруҳига Тошкент шаҳридаги Angel’s Food овқатланиш масканининг ёнаётгани тасвирланган суратларни жойлаштирди.
Чоршанба, 02.08.2017 01:48
73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент маблағлари ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборилади
Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган  истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди. 

Сешанба, 18.07.2017 02:20