05.07.2017 03:00 / Воқеалар / 103

Мираброр Усмонов "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Мираброр Зуфарович Усмонов таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. 

Президент 4 июль куни бу ҳақдаги фармонни имзолаган.

Фармон матнида Усмоновга ушбу мукофот давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, ибратли ижтимоий фаолияти билан Ватанимиз мустақиллигини, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишига қўшган катта ҳиссаси учун берилгани қайд этилган.


Sports.uz
73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент маблағлари ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборилади
Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган  истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди. 

Сешанба, 18.07.2017 02:20
Марғилонда Damas юк машинаси билан тўқнашиб кетди, уч киши ҳалок бўлди
Марғилон шаҳрида Damas автомобили кўприкдан катта тезликда тушаётиб, «КамАЗ» юк машинасига урилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» (Drivers.uz) гуруҳи аъзоси маълум қилди.
Сешанба, 18.07.2017 02:14