11.07.2017 12:33 / Воқеалар / 311

Самарқандда 2020 йилгача Samarkand city туризм зонаси ташкил этилади

Самарқанд шаҳрида 2020 йилгача Samarkand city туризм зонаси, Самарқанд туманида эса эшкак эшиш канали ҳудудида спорт-соғломлаштириш ва туристик-рекреацион мажмуаси барпо этилади. 

Бу Ўзбекистон ҳукуматининг «2017—2019 йилларда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Мазкур қарор билан тасдиқланган 2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш тадбирлари Дастурида қуйидаги устувор йўналишларлар белгилаб берилган:

Янги меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлар, туристик-рекреацион ҳудудларни барпо этиш ҳамда туризм инфратузилмасининг бошқа объектларини қуриш;

Умумий овқатланиш тизимини такомиллаштириш ва туристларнинг кечки бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун шароитлар яратиш, жумладан, замонавий ресторанлар қуриш, нурли ва мусиқий шоу дастурларини ташкил этиш, ўзбек миллий мусиқасининг театрлаштирилган концерт дастурларини ташкил этиш, маданий мерос объектлари ҳудудида миллий урф-одат ва анъаналарни намойиш этиш;

Авиарейслар ва тезюрар «Афросиёб» электропоезди қатновлари сонини кўпайтириш, Самарқанд шаҳрининг тарихий ҳудудида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот ташкил этиш, туристик намойиш объектларига олиб борадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан транспорт хизматини яхшилаш, авиа ва темирйўл инфратузилмасини янада ривожлантириш;

Туризм инфратузилмаси объектларида банкомат ва терминаллар ўрнатган ҳолда махсус эсдалик совғалари шохобчаларини шаҳар кўчалари бўйлаб тақсимлаш, интернет тармоғидан фойдаланишга кенг имконият яратган ҳолда туристлар гавжум жойларда Wi-Fi ҳудудларини ташкил этишни назарда тутган ҳолда Самарқанд шаҳри ҳудудини ободонлаштириш;

«Самарқанд нонлари», «Самарқанд ҳунармандлари», «Миллий таомлар», «Шарқ ширинликлари» каби ҳар йилги мавзули фестивалларни ташкил этиш ва ўтказиш, хорижий туроператорлар ва ОАВ вакиллари учун ахборот турларини ташкил этиш, оммабоп хорижий телеканалларда Самарқанднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, Самарқанд шаҳри брендини тарғиб этиш;

Янги туризм йўналишларини ташкил этиш ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш, шу жумладан «Зарафшон» давлат қўриқхонаси ҳудудини ва у ерда сақланаётган Бухоро буғусининг (хонгулнинг) туристлар томонидан кенг қамровли кузатилиши учун илмий-рекреацион ҳудудларни ташкил этиш, туризм инфратузилмаси объектларини барпо қилиш шарти билан ҳудудда туризм мажмуаси ва экотуризм зоналари ташкил қилиш;

2017 — 2021 йиллар мобайнида туризм хизматлари экспорти ҳажмини 2,2, туристлар сонини 2 баробарга оширишни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Samarkand city туризм зонасида Самарқанд шаҳрида туристлар кечаю-кундуз бўш вақтларини мароқли ўтказиши учун қулай шарт-шароитлар ва турли хизматларнинг кўрсатилишини таъминловчи замонавий меҳмонхоналар, коттежлар, маданий-соғломлаштириш ва кўнгилочар-савдо масканларининг қурилиши назарда тутилмоқда.

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ҳудудида йил давомида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконини берувчи замонавий спортзал, спорт майдончалари, усти очиқ ва ёпиқ бассейнлар, оилалар учун меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар, сув аттракционларини ўз ичига олган спорт-соғломлаштириш ва туристик-рекреацион мажмуаси барпо этилади.

Samarkand city туризм зонасини қуриш лойиҳаси амалга оширилишини молиялаштирувчи, инвесторлар, жумладан хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри сармоя киритиш шаклида биргаликда молиялаштирувчи бош ташкилот этиб Миллий банк, «Эшкак эшиш канали ҳудудида спорт-соғломлаштириш ва туристик-рекреацион ҳудудини барпо этиш» лойиҳаси бўйича эса «Ўзсаноатқурилишбанк» белгиланди.



Sports.uz

Фотогалерея Архив

Миробод туманидаги Angel’s Food кафесида ёнғин содир бўлди
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири «Водители Ташкента» гуруҳига Тошкент шаҳридаги Angel’s Food овқатланиш масканининг ёнаётгани тасвирланган суратларни жойлаштирди.
Чоршанба, 02.08.2017 01:48
73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент маблағлари ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборилади
Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган  истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди. 

Сешанба, 18.07.2017 02:20