18.07.2017 02:14 / Воқеалар / 334

Марғилонда Damas юк машинаси билан тўқнашиб кетди, уч киши ҳалок бўлди

Марғилон шаҳрида Damas автомобили кўприкдан катта тезликда тушаётиб, «КамАЗ» юк машинасига урилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» (Drivers.uz) гуруҳи аъзоси маълум қилди.

Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Муаллиф ёзишича, ҳайдовчи 23 ёшли йигит бўлган.

Постга илова қилинган суратда Damas’нинг юк машинасига келиб урилган томони бутунлай пачоқ бўлгани, автомобилнинг фақат қолган ярми бутун турганини кўриш мумкин. «КамАз»га эса деярли ҳеч қандай зарар етмаган, бир томондаги олд чироқлари атрофи бироз шикастланган, холос.

Постга изоҳ ёзганларнинг кўпчилиги ҳодисада Damas автомобилини айблаб, ушбу машиналар кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлганини таъкидлаган. Damas’ларни истеъмолдан чиқариб ташлашни, ҳеч бўлмаганда, уларда йўловчи ташишни тақиқлашни таклиф қилишган.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Миробод туманидаги Angel’s Food кафесида ёнғин содир бўлди
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири «Водители Ташкента» гуруҳига Тошкент шаҳридаги Angel’s Food овқатланиш масканининг ёнаётгани тасвирланган суратларни жойлаштирди.
Чоршанба, 02.08.2017 01:48
73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент маблағлари ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборилади
Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган  истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди. 

Сешанба, 18.07.2017 02:20