05.01.2017 02:45 / Сиёсат / 156

Ўзбекистон ИИВнинг янги раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар бўлган Абдусалом Азизовга биринчи ўринбосар тайинланган.

Вазирлик сайтида маълум қилинишича, шу вақтгача Президент давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Назармуҳаммедов Даврон Обидович энди Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Вазирнинг бошқа ўринбосарлари сифатида Нурматов Сайфулло Очилович, Шодиев Абдукарим Абдураҳмонович, Нишонбаев Саидкарим Абдуҳокимович ва Мирзаев Алишер Шойимович номлари келтирилган. Ўринбосарлардан бири ўрни бўш турибди. Турсунов Ёрқин Эргашевич ўрнига янги ўринбосар ҳозирча тайинланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни 2013 йилдан буён Ўзбекистон ИИВни бошқариб келган Адҳамжон Аҳмадбоев ўз лавозимини тарк этиб, ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди.


Sports.uz
Абдулазиз Камилов Евроиттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди
2017 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Жума, 20.01.2017 04:25
Шавкат Мирзиёев Италияга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттареллага Гран-Сассо-дъИталия тоғли массивидаги қор кўчиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жума, 20.01.2017 04:19