09.01.2017 03:15 / Сиёсат / 711

Абдулазиз Камилов Афғонистон делегацияни қабул қилди

2017-йилнинг 9-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Халил Карзай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда бўлажак учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида вазирлар ўринбосарлари даражасида Ўзбекистон-Афғонистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувлар давомида ҳурмат, ўзаро манфаатдорлик ва қизиқишларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек халқаро ва минтақавий долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси Саед Шаҳобуддин Тимурий иштирок этди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Ўзбекистон делегацияси Эрон президентининг лавозимга киришиш маросимида қатнашади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этади. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:13
Комилов БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили билан учрашди
2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили этиб тайинланган Ҳелен Фрейзерни қабул қилди.
Пайшанба, 03.08.2017 02:10