14.03.2017 04:08 / Сиёсат / 338

General Electric президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади

General Electric (GЕ) президенти ва бош ижрочи директори Рональд Ж.Поллетт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади. Унда 2017 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган самарали учрашув учун ташаккурнома баён қилинган. 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва GЕ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ва  энергетика, нефть-газ, транспорт, соғлиқни сақлаш ва авиация соҳаларидаги истиқболли йўналишлар белгилаб олинган. 

"Бизнинг Ўзбекистондаги компаниямиз фаолиятига юксак баҳо берилгани учун чуқур миннатдорчилигимни билдираман ва ишончим комилки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва General Electric томонидан имзоланган Англашув Меморандуми бизнинг муносабатларимиз ривожи тарихида янги даврни бошлаб беради", - дейилади мактубда. 

Юқорида қайд этилган Меморандум асосида яратилаётган ишчи гуруҳлар икки томон ҳамкорлигига мунтазамлик бахш этиши таъкидланган. Шунингдек уларнинг мамлакат иқтисодиётининг тезкорлик билан ривожланиши ва Ўзбекистонга технологиялар ҳамда инвестициялар киритишга туртки бериши қайд этилган.

General Electric президенти Ўзбекистон ва GЕ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига ишонч билдирган. 

"Юқорида санаб ўтилган соҳалардаги ноёб тажриба ва технологияларга эга компаниямиз нафақат юқори технологик ускуналар етказиб берувчиси сифатида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёр, балки глобал таълим ресурслари ва GЕ стандартларидан фойдаланган ҳолда маҳаллийлаштириш, шу жумладан профессионал ўқув дастурини амалга ошириш ва маҳаллий кадрларни тайёрлаш имкониятларини ўрганишдан ҳам манфаатдордир", - деб ёзади GЕ президенти. 

Мактуб сўнггида General Electric президенти Рональд Ж.Поллетт Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига мустаҳкам соғлиқ, тинчлик ва фаровонлик тилаб қолган. 


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Ўзбекистон делегацияси Эрон президентининг лавозимга киришиш маросимида қатнашади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этади. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:13
Комилов БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили билан учрашди
2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили этиб тайинланган Ҳелен Фрейзерни қабул қилди.
Пайшанба, 03.08.2017 02:10