15.03.2017 03:48 / Сиёсат / 154

Ўзбекистон Президенти ва Бельгияликлар Қироли бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Бельгияликлар Қироли Филипп Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган. 

Бельгияликлар Қиролининг қутловида бундай дейилади: "2017 йилда Бельгия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаётганимиз менга катта мамнуният бағишлайди. 

Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик турли соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда, икки томонлама муносабатларимизнинг муҳим асоси бўлган дўстона алоқалар ва ўзаро англашув изчил мустаҳкамланмоқда". 

Бельгия Бош вазири Шарль Мишель Ўзбекистон раҳбариятини қутлар экан, "Ўзбекистон мустақилликка эришган кунданоқ ўз суверенитетини мустаҳкамлади ҳамда минтақанинг муҳим сиёсий ва иқтисодий салоҳиятга эга давлатига айланди. Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда, аммо уни янада диверсификация қилиш борасида катта салоҳият мавжуд". 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригида "ўтган даврда икки давлат ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув анъаналарига асосланган эзгу ва амалий муносабатлар ўрнатилган"и мамнуният билан қайд этилган. 

Давлатимиз раҳбари "Ўзбекистон ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари – сиёсий-дипломатик ва маданий-гуманитар соҳалар, савдо, инвестициялар ва юқори технологияларга доир аниқ дастур ва лойиҳалар бўйича самарали ва ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор" эканини таъкидлаган. 

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилишига, ҳамкорлик ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ишонч тамойиллари асосида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган. 



Sports.uz
Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни президент сайловидаги ғалаба билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳонийга мактуб йўллаб, уни президент сайловидаги ишончли ғалаба ҳамда бу лавозимга қайта сайланиш билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Душанба, 22.05.2017 03:30
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Душанба, 22.05.2017 03:26