16.03.2017 03:51 / Сиёсат / 96

ЕТТБ делегацияси уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди

15-17 март кунлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари президент Сума Чакраборти раҳбарлигида Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақида ЕТТБнинг матбуот хизмати хабар берди. 

ЕТТБ делегацияси Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат раҳбарияти билан музокаралар ўтказади ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. 

Хусусан, томонлар Ўзбекистон иқтисодиётининг ишбилармонлик ва рақобатбардошликни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек сармоя ва технологияларни жалб қилишга доир масалаларини муҳокама қилишади.

"Ўзбекистон Марказий Осиёнинг минтақавий ҳамкорлик ва иқтисодий тараққиёт муваффақияти учун муҳим мамлакат ҳисобланади", - деди ЕТТБ президенти Сума Чакраборти. У Ўзбекистон раҳбарияти билан мамлакатда ЕТТБ фаолиятини кенгайтиришга доир музокараларни сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, ЕТТБ Ўзбекистон билан минтақавий ҳамкорлик ва интеграция, консультацион хизматлар ва кичик ҳамда ўрта бизнес, шунингдек яшил энергия ва энергосамарадорликни оширишга доир лойиҳаларни молиялаштириш каби йўналишлар бўйича ҳамкорликдан манфаатдор. 

ЕТТБ Ўзбекистонда 1993 йилдан буён фаолият юритади. ЕТТБ мамлакатга умумий ҳисобда 894 миллион евро сармоя киритган. Банк лойиҳаларининг Ўзбекистондаги портфели 8 миллион еврони ташкил қилади. 


Sports.uz
Шавкат Мирзиёев Эронга ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийга мазкур мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
Чоршанба, 19.04.2017 03:02
Мирзиёев Эрдўғанга янги зафарлар тилади
18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни 16 апрель куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.
Чоршанба, 19.04.2017 02:59