11.04.2017 04:36 / Сиёсат / 146

Шавкат Мирзиёев Мисрдаги терактлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ҳамда жароҳатлангани юзасидан ҳамдардлик мактуби йўллади.

ТИВ матбуот хизмати хабарида айтилишича, давлат раҳбари Миср президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга соғлик тилаган.

9 апрель куни Мисрдаги черковларда бир неча соат фарқи билан 2 марта портлаш содир этилди. Танта шаҳрининг асосий черковида содир этилган теракт туфайли 30 киши ҳалок бўлиб, 80 киши тан жароҳатини олди. 

Кейинроқ эса бошқа бир террорчи Мисрдаги иккинчи йирик шаҳар бўлмиш Искандариядаги черковга кириш жойида ўзини портлатиб юборган. Бу ерда худкушни тўхтатган ва уни черковга киритмаган тўрт нафар полиция ходими ҳам ҳалок бўлди.


Sports.uz
Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни президент сайловидаги ғалаба билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳонийга мактуб йўллаб, уни президент сайловидаги ишончли ғалаба ҳамда бу лавозимга қайта сайланиш билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Душанба, 22.05.2017 03:30
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Душанба, 22.05.2017 03:26