18.04.2017 11:02 / Сиёсат / 34

Марказий сайлов комиссияси бир сенатор ва икки депутатнинг ваколатини тугатди

2017 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда А.Бобобековнинг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Комиссия аъзолари 50-Регистон сайлов округидан сайланган депутат Марҳабо Ғафурова ҳамда 85-Чиноз сайлов округидан сайланган депутат Одилжон Тожиев бошқа ишга ўтганликлари муносабати билан уларнинг парламент қуйи палатаси депутатлари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Sports.uz
Шавкат Мирзиёев Эронга ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийга мазкур мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
Чоршанба, 19.04.2017 03:02
Мирзиёев Эрдўғанга янги зафарлар тилади
18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни 16 апрель куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.
Чоршанба, 19.04.2017 02:59