01.06.2017 03:42 / Сиёсат / 152

Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Спратленни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари, хусусан, турли даражалардаги Ўзбекистон—АҚШ бўлажак учрашувларининг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Музокараларда Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити якунлари ҳамда бошқа халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашилди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Абдулазиз Комилов "Марказий Осиё - БМТ" мулоқотида иштирок этади
Эртага, 13 июнь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё – БМТ» мулоқоти бўлиб ўтади. 
Душанба, 12.06.2017 03:23
ШҲТнинг Остона саммити
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг cаммитида иштирок этди. 
Шанба, 10.06.2017 09:29