27.06.2017 04:03 / Сиёсат / 159

Президент қарори билан бир қатор вазирлар ва қўмиталар раислари ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги бир қатор қарорларига мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раиси ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда президентнинг расмий сайти — president.uz’да маълумот берилмоқда.

Жумладан, ПҚ-3083-сон қарорига мувофиқ Назиров Назиржон Тоҳиржонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига;

ПҚ-3084-сон қарорига мувофиқ Ҳабибуллаев Шерзод Ҳабибуллахўжаевич Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига;

ПҚ-3085-сон қарорига мувофиқ Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимига;

ПҚ-3086-сон қарорига мувофиқ Қурбонов Ғолибжон Каримович Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига;

ПҚ-3087-сон қарорига мувофиқ Жамолов Ғофир Орифжонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига;

ПҚ-3088-сон қарорига мувофиқ Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президентнинг 2017 йил 24 июндаги ПҚ-3089-сон қарорига мувофиқ Қудратов Лазиз Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


Sports.uz
Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилади
Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигини очиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилган.
Пайшанба, 20.07.2017 03:06
Шавкат Мирзиёев: асосий мақсадимиз – одамларга барча зарур қулайликларни яратишдир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. 
Сешанба, 11.07.2017 12:26