04.07.2017 11:13 / Сиёсат / 79

Ўзбекистон Президенти Сеул мэрини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сунни қабул қилди. 

Сеул шаҳри мэри Президентимизга Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг ушбу мамлакатга жорий йил давомида давлат ташрифи билан бориш таклифини шахсан топшириш учун Тошкентга келган. 

Давлатимиз раҳбари таклифни мамнуният билан қабул қилар экан, бугун Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб турганини алоҳида таъкидлади. 

Корея Республикаси мамлакатимизда саноат ва инфратузилмани диверсификация ва модернизация қилишга доир устувор дастурларни амалга оширишда анъанавий етакчи инвестицион ва технологик шерик ҳисобланади. Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва банкларининг 7 миллиард доллардан зиёд инвестициялари жалб этилган ҳолда иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. 

Илмий-техник, маданий-гуманитар, тиббиёт ва таълим соҳаларида ўзаро муносабатлар кенгаймоқда. 

Ўзаро яқин ҳамкорликнинг бугунги юксак босқичига кўп жиҳатдан олий даражадаги мунтазам мулоқотлар туфайли эришилди. 

Учрашувда бугун қабул қилинган "Йўл харитаси"га мувофиқ биродарлашган шаҳарлар – давлатларимиз пойтахтлари Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

Замонавий технологияларни кенг қўллаш асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. 

Мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳа ва дастурларини тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида мунтазам ташрифлар алмашиш тўғрисида келишувга эришилди. 


Sports.uz
Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилади
Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигини очиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилган.
Пайшанба, 20.07.2017 03:06
Шавкат Мирзиёев: асосий мақсадимиз – одамларга барча зарур қулайликларни яратишдир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. 
Сешанба, 11.07.2017 12:26