20.07.2017 03:06 / Сиёсат / 122

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигини очиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, қарор «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ҳуқуқ ҳамда манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг миграция оқимларини мониторинг қилиш» мақсадида қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия ТИВ ҳамда Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти билан икки ойлик муддатда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консуллигини жойлаштириш, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш вазифаси юкланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон айни дамда Россияда иккита дипломатик ваколатхонага эга: Москвадаги элчихона ва Новосибирскдаги бош консуллик. 


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Ўзбекистон делегацияси Эрон президентининг лавозимга киришиш маросимида қатнашади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этади. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:13
Комилов БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили билан учрашди
2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили этиб тайинланган Ҳелен Фрейзерни қабул қилди.
Пайшанба, 03.08.2017 02:10