Жамият

Пайшанба, 15.06.2017 03:38
13 июнь куни Шайхонтоҳур туманидаги Тиббиёт коллежининг ўқувчилари туғилган кунни нишонлаш жараёнида эҳтиётсизликлари туфайли ёниб турган шамлар билан газ (гелий) тўлдирилган шарлар туташиб ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беради.
Пайшанба, 15.06.2017 03:35
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берган. 
Душанба, 12.06.2017 03:21
Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz йўловчи автобуси ёниб кетди. 12 июнь тахминан 12:30ларда Тошкент катта халқа йўли ёқасида жойлашган «Бек Барака» буюм бозори яқинидаги кўприк остида «Сергели қурғони»—«Чилонзор буюм бозори» йўналиши бўйича қатновчи 86-автобус ёниб кетган. Ҳодиса суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. 
Шанба, 10.06.2017 09:42
БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйишдан бошланди. 
Шанба, 10.06.2017 09:39
Радиоэлектрон воситалар ва радиочастота спектрларидан фойдаланиш мониторинги натижаларига кўра, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Unitel МЧЖ (Beeline) ва Coscom МЧЖ ХК (Ucell) мобил алоқа операторлари томонидан сўнгги вақтларда қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилаётгани аниқланди. 
Душанба, 05.06.2017 03:22
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг профессори ҳамда Компьютер фанлари ва муҳандислик департаментининг раҳбари  доктор Абдул Раҳим Носир Marquis Ноширлик уйи (АҚШ)нинг халқаро мукофотига сазовар бўлди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар берди.
Душанба, 05.06.2017 03:21
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг ҳамда Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкентдаги филиалларини 2017—2018-ўқув йили учун қабул квотаси белгиланди, деб хабар берди Norma.
Пайшанба, 01.06.2017 03:41
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида учиш-қўниш майдонлари капитал таъмирланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати маълум қилди. 
Сешанба, 30.05.2017 03:07
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди. 
Душанба, 29.05.2017 02:24
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари  Каримов Мажит Маликович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. 
Sports.uz

Фотогалерея Архив