Жамият » Uza.uz
Чоршанба, 10.03.2010, 03:55pm (GMT+5)
   Tell friend    Print

Шаҳар яшилликка бурканади

Халқимиз Наврўзни уйғониш фасли, янгиланиш палласи, эзгулик айёми сифатида улуғлаб келади.Наврўз олдидан ҳашар йўли билан ариқ-зовурлар тозаланади, кўчалар, ҳовли-жойлар саранжом-саришта қилинади, зиёратгоҳ ва қабристонлар ободонлаштирилади, эзгу ният билан кўчат екиш, уруғ қадаш ишлари бошлаб юборилади.

Кексаю ёш иштирок этадиган бундай савобли юмушлар одамларни бир-бирига яқинлаштиради, меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлайди. Наврўзга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган тадбирларга Қарши шаҳар кўкаламзорлаштириш корхонаси жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Вилоят марказини янада гўзал ва обод қилиш, марказий кўчалар ва хиёбонларни тозалаш, ариқлар ва сув йўлларини тартибга келтириш, йўл ёқаларига дарахт ва гул кўчатлари ўтқазишга алоҳида еътибор қаратилмоқда. – Мавсумда Қарши шаҳрида 290 минг тупга яқин турли манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган, – дейди Қарши шаҳар кўкаламзорлаштириш корхонаси бош агрономи Равшан Норов.

– Ҳозирга қадар ички ва марказий кўчалар, йўл ёқаларига 100 минг туп можжевелник, мажнунтут, япон сафораси, ҳинд сирени, каталпа, дуб, сосна каби манзарали дарахт кўчатлари экилди. Вилоят марказидаги тарихий обидалар, ёдгорлик мажмуалари атрофларида барпо этилган яшил ҳудудларда атиргул, катарантус, скумпия, магония, шафран, питуния сингари гуллар ўстирилмоқда.

Шаҳар бўйича кўкаламзорлаштирилаётган 203 гектар майдоннинг 70 гектарини шундай майсазор ва гулзорлар ташкил этади. Сўнгги йилларда Қарши шаҳри кенгайиб, бир неча марказий кўчалар узайтирилди. Шу муносабат билан кўкаламзорлаштирилаётган майдонлар ҳам кенгаймоқда.

Шаҳар кўкаламзорлаштириш корхонасининг Боғобод участкасидаги 31,5 гектар майдонда ўн турга яқин манзарали дарахт кўчатлари ўстирилиб, кўкаламзорлаштирилаётган кўча ва мавзеларга етказиб берилмоқда

манба: uza.uz


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}