09.01.2017 03:11 / Жамият / 750

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» яна 4 та Boeing-787 Dreamliner самолётини харид қилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси яна 4 та Boeing-787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу ҳақда АҚШнинг Boeing компанияси маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.

Boeing 6 январь, жума куни компания томонидан 2016 йилда олинган самолётларга буюртмалар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Уларга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Boeing-787 туркумига мансуб 4 та самолёт буюртма қилган. Авиакомпанияга Boeing-787 Dreamliner’нинг қайси модели етказиб берилиши, шунингдек, буюртма қиймати маълум қилинмади.

2016 йил ноябрида авиакомпания Boeing-787-9 модификациясидаги 3 та самолёт харид қилинишини билдирганди.

Маълумот учун, ҳозирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» иккита Boeing-787-8 самолётидан фойдаланмоқда.  Мазкур ҳаво кемалари ўтган йилнинг август ва ноябрь ойларида етказиб берилганди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

20 августга қадар 10-синфлар шакллантирилади
2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:09
Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
2 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
Чоршанба, 02.08.2017 01:52