10.01.2017 03:47 / Жамият / 63

«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

«Ўзстандарт» агентлиги расмий сайтида агентлик бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала алоҳида ва тушунарли тилда йўлланиши мақсадга мувофиқдир. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Агентлик марказий аппаратида мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Фуқаролар томонидан кўтарилаётган ҳар бир масала агентлик мажлисларида мунтазам муҳокама қилинмоқда ва улар мамлакатимиз қонунчилиги доирасида ҳал этилмоқда.


Sports.uz
Дам олиш кунлари республикамиз бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. Ўзгидромет маркази хабарига кўра, республикамизнинг барча ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликдар кузатилади, ҳаво ҳарорати пасаяди. Жойларга туман тушади. 
Жума, 20.01.2017 04:31
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу айни пайтда муҳокама қилинаётган Президентнинг мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳасида белгилаб қўйилган. Тахминларга кўра, тегишли органлар бу масала бўйича таклифларни жорий йилнинг учинчи чорагида тайёрлашади.
Жума, 20.01.2017 04:16