11.01.2017 03:13 / Жамият / 191

Ўзбекистон Фанлар академиясига янги президент сайланди

2017 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Фанлар академиясининг президентини сайлашга бағишланган умумий мажлис бўлиб ўтди. 

Мажлисда Фанлар академияси академиклари, директорлар кенгаши аъзолари иштирок этдилар. Умумий мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов иштирок этди ва нутқ сўзлади. 

Мажлисда сўзга чиққан академиклар М.С.Салоҳиддинов, С.Ш.Рашидова, Р.А.Зоҳидов, Б.М.Беглов, Б.А.Назаров, А.А.Асқаров, Н.Р.Юсупбеков, А.А.Абдуллаев, профессор Ш.А.Эгамбердиев Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан мамлакатимиз илм-фани ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш баробарида академик фан олдида турган бир қатор долзарб масалаларни белгилаб олишди. 

Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентлигига сайлаш учун академик Б.С.Юлдошевнинг номзодини қўллаб-қувватлашди. 

Академик Юлдошев Беҳзод Содиқович навбатдаги муддатга Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга мурожаат қабул қилинди.

Беҳзод Юлдашев (1945 йилда туғилган) – физика-математика фанлари доктори. 2000-2005 йилларда ҳам Фанлар академиясини бошқарган. ФА ядро физикаси Институти директори бўлиб ишлаган. Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.

Маълумот учун, Фанлар академиясини 2006 йилнинг мартидан биология фанлари доктори, академик Шавкат Солиҳов бошқариб келганди.


Sports.uz
Пенсия пулини олиш шаклини пенсионерларнинг ўзлари белгилайди — Марказий банк
Ҳукуматнинг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стинпендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча турдаги пенсиялар мамлакатимиз ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилиши белгиланган эди.
Жума, 17.02.2017 03:51
Бухоро вилоят ҳокимлиги Олот туманида фуқароларнинг уйлари бузилаётгани ҳақидаги айрим хорижий ОАВлар хабарларини рад этди
2017 йил 15 февраль куни айрим хорижий ОАВлар «Ҳукумат уй бузиш учун ёзни кутмади» деган нотўғри хабарни тарқатди. Ушбу хабарда кўтарилган масала юзасидан аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот ҳизмати  хақиқий вазият билан боғлиқ қуйидаги ахборотни маълум этишга қарор қилди.
Жума, 17.02.2017 03:49