11.01.2017 03:19 / Жамият / 325

Тошкентдаги қатор кўчаларга янги номлар берилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29 декабрдаги қарори билан пойтахтдаги янги кўчаларга номлар берилди ва бир қатор мавжуд кўчалар қайта номланди, деб ёзади «Газета.uz» шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Шайхонтоҳур туманида янги участкага эга Нурафшон кўчаси энди Нурафшон айланма кўчаси бўлди, Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчаси оралиғида яқинда очилган кўча эса Тараққиёт кўчасининг давоми бўлди.

Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги Маннон Уйғур кўчаси Кўкча Дарвоза дея қайта номланди, Кўкча Дарвоза кўчасининг ўзи эса Қоратош кўчасининг бир қисми бўлиш ўрнига, Кўкча Дарвоза тор кўчасига айланди.

Яккасарой туманидаги Муқимий ва Бобур кўчаларини кўприк йўл орқали бирлаштирган янги кўча Муқимий кўчасининг давоми бўлди.

Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси Дилсарой кўчаси сифатида қайта номланди, бунга бошқа туманда шу номли кўча борлиги сабаб бўлди.

Юнусобод туманида собиқ радиостанция ҳудудидаги эски кўчага Қаноат деб ном берилди.


Sports.uz
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари тайинланди
Президентнинг 10 апрелдаги қарорига биноан Обид Одилов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.
Чоршанба, 19.04.2017 03:01
Ўзбекистон раҳбарияти академик Анна Глушенкова вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Табиий бирикмалар кимёси ва технологияси соҳасидаги таниқли олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Анна Ивановна Глушенкова 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Чоршанба, 19.04.2017 03:00