14.03.2017 04:13 / Жамият / 497

Тошкент вилояти Ҳокими Санкт-Петербург губернатори билан учрашди

Тошкент вилояти Ҳокими Шукурулло Бобоев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегациясиикки мамлакат ўртасидаги ўзаро ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий алоқаларни ўрнатиш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди.

2017 йилнинг 13 март куни Тошкент вилояти Ҳокими Шукурулло Бобоев Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан музокаралар ўтказди.

Шукурулло Бобоевнинг қайд этишича, Ўзбекистон раҳбарияти Россия Федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Унинг таъкидлашича, кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида минтақавий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро келишув имзоланади.

Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченконинг қайд этишича, 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми 2015 йилга қараганда 35 фоизга ортиб, 124,7 млн. долларни ташкил этди.

2016 йилда Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга бўлган экспорт 84,3 млн. доллар, Ўзбекистондан импорт эса – 40,4 млн. долларни ташкил этди.



Sports.uz

Фотогалерея Архив

20 августга қадар 10-синфлар шакллантирилади
2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:09
Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
2 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
Чоршанба, 02.08.2017 01:52