18.04.2017 11:01 / Жамият / 98

Ўзбекистон гастрономик туризм оммабоплиги бўйича рейтинг бешлигига кирди

ТурСтат таҳлилий агентлиги россиялик сайёҳлар учун МДҲ мамлакатларида оммабоп гастрономик туризм йўналишларини аниқлади.

Гастрономик туризм йўналишида россияликлар учун оммабоп МДҲ ва яқин чет эл мамлакатлари бешлигига Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон кирди.

Рейтинг гастрономик турларга бўлган талабни таҳлил қилиш маълумотларига асосланиб тузилди.

ТурСтат маълумотларига кўра, россияликлар учун энг оммабоп гастрономик турлар бу бир ҳафталик саёҳатлардир.

Мисол учун, Россиядан Озарбайжон ёки Грузияга етти кунлик гастрономик тур авиачипталар билан биргаликда ўртача 800 доллар, Қозоғистон ва Арманистонга 900 доллар, Ўзбекистонга 1000 долларга тушади.

Гастрономик туризм бу мамлакат билан унинг гастрономияси, маҳаллий ошхонаси ва пазандалик маҳорат дарслари орқали танишиш учун саёҳат ва гастрономик турлардир.



Sports.uz
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Сеулга парвозларни кўпайтиради
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 17 июнь-29 июль кунлари давомида Сеул (Корея)га бўлган рейслар сонини оширади.
Душанба, 22.05.2017 03:29
Миллатлараро муносабатлар ва бошқа мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита тузилди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита тузилди. Янги идора Шавкат Мирзиёев фармонига кўра Республика байналмилал маркази ҳамда дўстлик жамиятлари ва хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқалар кенгаши негизида ташкил этилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Душанба, 22.05.2017 03:28