05.06.2017 03:22 / Жамият / 113

Тошкентдаги Инҳа университети профессори Альберт Нельсон Маркиус мукофотини олди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг профессори ҳамда Компьютер фанлари ва муҳандислик департаментининг раҳбари  доктор Абдул Раҳим Носир Marquis Ноширлик уйи (АҚШ)нинг халқаро мукофотига сазовар бўлди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар берди.

Доктор Абдул Раҳим Носир Альберт Нельсон Маркуиснинг мукофотига ҳаётда эришган ютуқлари учун (2017 Albert Nelson Marquis Lifetime Achievement Award) сазовор бўлди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори мазкур мукофотга «ҳаётда эришган ютуқлари, меҳнатсеварлиги, ўз касбига садоқати ва сўнгги 32 йил давомида муҳандислик таълими соҳасига қўшган ҳиссаси учун» лойиқ деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Доктор Абдул Раҳим Носир турли халқаро мукофотлар совриндори ҳисобланади. 2017 йилнинг февраль ойида у халқаро Great Achievers Award for excellence in engineering education (Муҳандислик таълими соҳасидаги улкан натижалари учун) мукофотига сазовар бўлди.

2017 йилнинг апрелида профессор кетма-кет бешинчи маротаба Marquis Who’s Who in the World («Маркуис Ким аслида ким») нашри саҳифаларидан ўрин олди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Тиббиёт коллежининг 3 нафар ўқувчиси газ тўлдирилган шарлардан келиб чиққан ёнғинда жабрланди
13 июнь куни Шайхонтоҳур туманидаги Тиббиёт коллежининг ўқувчилари туғилган кунни нишонлаш жараёнида эҳтиётсизликлари туфайли ёниб турган шамлар билан газ (гелий) тўлдирилган шарлар туташиб ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беради.
Пайшанба, 15.06.2017 03:38
Тошкентда янги ички ишлар бўлимлари очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берган. 
Пайшанба, 15.06.2017 03:35
Тошкентда яна Mercedes ёнди" Душанба, 12.06.2017 03:21