10.06.2017 09:39 / Жамият / 178

Ucell ва Beeline норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли равишда бузиб келгани аниқланди

Радиоэлектрон воситалар ва радиочастота спектрларидан фойдаланиш мониторинги натижаларига кўра, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Unitel МЧЖ (Beeline) ва Coscom МЧЖ ХК (Ucell) мобил алоқа операторлари томонидан сўнгги вақтларда қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилаётгани аниқланди. 

Бу ҳақда инспекция расмий сайтида хабар берилди.

Хусусан, Unitel МЧЖ ҳам, Coscom МЧЖ ХК ҳам Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида эксплуатацияга қабул қилиб олиш актини расмийлаштирмаган ҳолда ҳамда радиоэлектрон воситалар ва радиочастоталардан техник фойдаланиш учун тегишли рухсатномаларсиз  база станциялари ва радиорелели линияларни ноқонуний тарзда ишлатган ва улардан тижорат мақсадларида фойдаланган.

Coscom МЧЖ ХК ва Unitel МЧЖ томонидан кўчма радиотелефон алоқаси тармоғини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган лицензия шартлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари тизимли ва қўпол тарзда бузилмоқда, дейилади хабарда.

Инспекция томонидан Coscom МЧЖ ХК ва Unitel МЧЖга Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш ва лицензия шартномаси шартлари бажарилишини таъминлаш бўйича қайта кўрсатма берилди. Улар бажарилмаган тақдирда лицензия амал қилиши борасида тегишли чоралар кўрилиши ҳақида билдириш хати берилди.



Sports.uz

Фотогалерея Архив

20 августга қадар 10-синфлар шакллантирилади
2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:09
Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
2 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
Чоршанба, 02.08.2017 01:52