05.07.2017 02:59 / Жамият / 73

Байналмилал маданият маркази директори вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Республика байналмилал маданият маркази директори Насриддин Муҳаммадиев 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Кун.uz» манбаси хабар берди.

Насриддин Муҳаммадиев 2005 йилдан буён Байналмилал маданият марказига раҳбарлик қилиб келаётганди.

1946 йили Қашқадарё вилоятида туғилган Насриддин Муҳаммадиев 1968 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тамомлаган, Носир Муҳаммад тахаллусида ижод қилган. У 1994 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида фаолият бошлаган, 1996-99 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида матбуот котиби бўлиб ишлаган. 1999-2005 йилларда у Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизматининг етакчи маслаҳатчиси сифатида ишлаган.

Насриддин Муҳаммадиев шу йил январида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланганди.


Sports.uz
Тошкентда «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида тез қуриладиган ва арзон уй-жойлар қурилишини ривожлантириш чора-тадбирларини тасдиқлади, деб ёзади Norma.
Пайшанба, 20.07.2017 03:08
Ўзбекистон рақамли телеузатишга тўлиқ ўтадиЎзбекистон
2017 йилнинг охирига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ер усти рақамли телеузатиш билан таъминланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 июль куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Рақамли телеузатишга ўтиш ва ер усти муқобил телеузатишни тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 502-сонли қарорида маълум қилинган. 
Пайшанба, 20.07.2017 03:03