11.07.2017 12:28 / Жамият / 259

Пенсия учун стаж ҳисоблаш тартиби ўзгарди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Фуқароларни пенсия билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берган.

Қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилмоқда: 

•  Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомга;
•  Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга;
•  Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг хорижда ишловчи, ҳамда иш вақти ҳисобга олинмайдиган шахсларнинг алоҳида туркумлари томонидан суғурта тўловларини тўлаш тартибига тўғрисидаги Низомга.

Бундан ташқари, қўшимчаларга кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблаш шартли равишда икки тоифага бўлинади:

Биринчи тоифа:

– фаолият тури, эгалик шаклидан қатъий назар, ишчи давлат ижтимоий суғуртасига эга бўлган иш, суғурта пуллари Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланганда;

– ҳарбий хизмат (жумладан СЧРдаги ҳарбий хизмат) ва партизан отрядлари ҳамда бирлашмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги идоралари ва мудофаа бўлимларидаги хизмат;

–  ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, махсус алоқа идоралари ва тоғ-қутқарув қисмларидаги хизмат;

– индивидуал меҳнат фаолияти ёки йирик шохли қорамолни етиштириш ва шахсий ҳамда деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқарилган чорва маҳсулотларини реализация қилиш билан боғлиқ фаолият, суғурта пуллари Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланган ҳолатда.

Иккинчи тоифа:

– I гуруҳ ногирон ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани, 80 ёшга етган ва доимий парваришга муҳтож кекса инсонни, кекса инсон парваришга муҳтож бўлган даврда парвариш қилиш вақти;

– олий ўқув юртларида (жумладан ҳарбий билим юртларида, агарда улардаги таълим ҳарбий хизматга тенглаштирилган бўлса), аспирантурада (амалиётчи-тадқиқотчи-изланувчи институтида), докторантурада (катта илмий ходим-изланувчи институтида) ва клиник ординатурада, шунингдек, хорижда таълим олиш;

– 3 ёшгача бўлган бола парвариши учун таътилда бўлиш, бироқ умумий 3 йилдан ортиқ эмас;

– зобитлар, прапоршчиклар, мичманлар ва ҳарбий хизматчилар рафиқалари меҳнат билан таъминланиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳудудларда бўлган давр, бироқ 10 йилдан кўп эмас;

– дипломатик идоралар ва консуллик идоралари ходимлари, ТИВ томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар квотали лавозимларига юборилган ишчилар турмуш ўртоқлари чет элда бўлган давр, бироқ 10 йилдан кўп эмас.

Эндиликда бир тоифанинг турли даврлари стажи ҳисобланаётган фуқарога тўғри келса, унинг хоҳиши билан 2 тоифадан бири танланиши мумкин. 

Агарда икки турли тоифа даврлари тўғри келган тақдирда, иш стажи 1-тоифа бўйича ҳисобланади. Шу тариқа, бу ерда имтиёз фуқароларнинг аслидаги жисмоний меҳнатига берилади.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

20 августга қадар 10-синфлар шакллантирилади
2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:09
Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
2 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
Чоршанба, 02.08.2017 01:52