11.07.2017 12:31 / Жамият / 98

Асли тошкентлик бўлган Милана Marvel’нинг сериалида олмахон-қиз ролини ижро этади

Freeform канали  ва Marvel Television «Янги жангчилар» сериалидаги бош қаҳрамон роли учун асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли Милана Вайнтрубни танлади.

Marvel’нинг бошқа лойиҳаларидан фарқли ўлароқ ушбу сериал комедия жанрида бўлади ва унда ўзининг супер қобилиятларига кўникишга ҳаракат қиладиган олтита инсон ҳақида ҳикоя қилади, дея ёзади «Кинопоиск».

Лойиҳада Marvel’нинг энг машҳур қаҳрамони Милана Вайнтрауб жонлантирадиган Олмахон-қиз бўлади. Дорин Грин исмли олмахон-қиз Marvel’нинг энг қизиқувчан қаҳрамонларидан бири. 14 ёшли Дорин Грин «Темир одам»га ёрдамчи бўлишга ҳаракат қилган. Доктор Думни, Таносни, Галактусни, М.О.Д.О.К.ни ва Эго тирик сайёрасини енгган. Олмахон-қиз Дедпул билан бирга ҳам ишлаган, унга Олимп худосини озод қилишда ёрдам кўрсатган. Олмахонлар билан гаплаша олади, жуда кучли, чиройли момиқ думга ҳамда ўткир тиш ва тирноқларга эга. Жароҳат олганида тезда қайта тиклана олади.

Таъкидлаш керакки, актриса Тошкентда туғилган, кейинчалик ота-онаси билан бирга уч ёшида кўчиб кетган. Вайнтруб беш ёшидан бошлаб Barbie қўғирчоқлари реклама ролигида суратга тушган. Сан-Диегода комедия жанрини ўрганган, YouTube’да Live Prude Girls сериалини намойиш этган, турли телелойиҳаларда, жумладан, машҳур «Бу биз» сериалида иштирок этган.


Sports.uz
Тошкентда «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида тез қуриладиган ва арзон уй-жойлар қурилишини ривожлантириш чора-тадбирларини тасдиқлади, деб ёзади Norma.
Пайшанба, 20.07.2017 03:08
Ўзбекистон рақамли телеузатишга тўлиқ ўтадиЎзбекистон
2017 йилнинг охирига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ер усти рақамли телеузатиш билан таъминланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 июль куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Рақамли телеузатишга ўтиш ва ер усти муқобил телеузатишни тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 502-сонли қарорида маълум қилинган. 
Пайшанба, 20.07.2017 03:03