18.07.2017 02:18 / Жамият / 273

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг ижтимоий дорихона тармоқларини ташкил этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.

Қарорда фармацевтика тармоғида тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилгани, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилгани, фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун эркин иқтисодий зоналар ташкил этилгани айтиб ўтилди. Шу билан бирга, мазкур йўналишда аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш аҳволига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор жиддий хато ва камчиликлар мавжудлиги таъкидланди ва улар санаб ўтилди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш, аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчиллик ва нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар белгиланди:

2017 йил 1 августдан бошлаб Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш истисно тариқасида «Ўзмедекспорт» республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси (кейинги ўринларда «Ўзмедэкспорт» РTИДК деб юритилади) томонидан Тиббиёт муассасалари ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича республика комиссияси тасдиқлайдиган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тендер савдолари ўтказилмасдан амалга оширилади;

2017 йил 1 июлгача тузилган импорт контрактлари бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини етказиб бериш ва сотиш уларни тузиш санасида амалда бўлган шартлар ва белгиланган нархларда амалга оширилади;

тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштириш фақатгина «Ўзстандарт» агентлигида ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган давлат сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида ўзининг ижтимоий дорихона тармоқларини ташкил этиш юклатилди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

20 августга қадар 10-синфлар шакллантирилади
2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:09
Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
2 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
Чоршанба, 02.08.2017 01:52