20.07.2017 03:08 / Жамият / 271

Тошкентда «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг 7 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида тез қуриладиган ва арзон уй-жойлар қурилишини ривожлантириш чора-тадбирларини тасдиқлади, деб ёзади Norma.

Қурилиш 2017—2018 йилларда пойтахтнинг Олмазор туманидаги собиқ «Тошкент чинни заводи» ҳудудида олиб борилади. «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

- олтита тўққиз қаватли кўп хонадонли уйлар;
- Германиянинг Vollert компанияси кўп функцияли линияси базасидаги замонавий энергия жиҳатдан самарали технологияларни қўллаш орқали қурилган тўққиз қаватли тажрибавий кўп хонадонли уй.

Барпо этилган турар-жой асосан ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар, шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилаш эҳтиёжи бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга тақдим этилади.

Турар-жой мажмуасининг ўзи жисмоний шахсларнинг дастлабки тўловлари (хонадонлар қийматининг 25 фоизи), Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар маблағлари ҳисобига, уларни «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банки устав капиталини (75%) кўпайтириш учун йўналтириш орқали қурилади.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

20 августга қадар 10-синфлар шакллантирилади
2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:09
Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
2 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
Чоршанба, 02.08.2017 01:52