02.08.2017 01:39 / Жамият / 76

Августнинг биринчи якшанбаси темир йўл транспорти ходимлари Куни деб эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари Кунини нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни давлат раҳбари сайтида келтирилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, мамлакатда мустақиллик йилларида темир йўл соҳасида тикланиш ва янги ривожланишнинг мураккаб йўли босиб ўтилди. Бугунги кунда республикада темир йўл транспорти коммуникацияларининг ягона тизими йўлга қўйилган ва фаолият кўрсатмоқда. 

Фармон матнида айтилишича, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида темир йўл транспорти коммуникациялари ва қўшимча инфратузилманинг ривожланишига 7,5 млрд долларлик маблағлар йўналтирилган, хорижий сармоялар ҳажми – 2,4 млрд долларни ташкил этди.

Фармонга кўра, 2017 йилдан бошлаб, август ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорт ходимлари Куни деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимияти, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари Кунини тантанали шароитда нишонлашни таъминлаш вазифаси топширилди.

Вазирлар Маҳкамасига икки ойлик муддатда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари Кунини нишонлаш тўғрисида”ги тегишли Қонунини ишлаб чиқиш ва кўрсатилган тартибда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича топшириқ берилди.

Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси А.Раматов зиммасига юкланди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

20 августга қадар 10-синфлар шакллантирилади
2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Пайшанба, 03.08.2017 02:09
Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
2 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.
Чоршанба, 02.08.2017 01:52