10.12.2016 12:51 / Спорт / 263

Ҳасанбой Дўсматов Бутун дунёда Йилнинг энг яхши боксчиси, деб тан олинди

Хабарингиз бор Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш учун Twitter ижтимоий тармоғи орқали сўровнома эълон қилган эди.

Унга кўра уч номзод бокс бўйича йилнинг энг нуфузли совринига давогарлик қилаётганди.

- Ҳасанбой Дўсматов – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Ўзбекистон)

- Робейси Рамирес – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Куба)

- Данияр Елеуссинов - Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Қозоғистон)

Бироз аввал якунига етган сўровномада барча тўпланган овозларнинг 77 фоизини қўлга киритган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов “йилнинг энг яхши боксчиси” совринига лойиқ деб топилди.

Агар Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) “йилнинг энг яхши боксчиси”ни аниқлаш учун қайта сўровнома ўтказмаса, соврин жорий йилнинг 20 декабр куни Ҳасанбой Дўсматовга топширилади (чунки сўровномада дунё бўйлаб 1,234 нафар фойдаланувчи иштирок этди холос),



Sports.uz
Арманистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
12 февраль куни Анталия шаҳрида Арманистон-Ўзбекистон терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилинган эди. ЎФФ тарқатган хабарга кўра, ушбу учрашув Арманистон футбол федерацияси томонидан бекор қилинди.
Жума, 20.01.2017 04:33
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 61-ўринга кўтарилди
ФИФА терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.
Пайшанба, 12.01.2017 02:39