22.12.2016 04:08 / Спорт / 345

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз ўрнида қолди

ФИФА расмий сайтида терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Жаҳоннинг умумий рейтингида ҳамон Аргентина етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия жой олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу рейтингда 62-ўринда қолди, деб хабар қилади ЎФФ расмий сайти.

Ўзбекистон Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар терма жамоалари орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Осиё жамоалари орасида Эрон аввалги ойдагига нисбатан бир поғона кўтарилган ҳолдаетакчиликни ўзида сақлаб турибди. Жанубий Корея ҳамда Япония терма жамоаси ўз ўринида қолган ва улар ҳамон 37 ва 45-ўринларда. Австралия бир поғона юқорилаб, 47-ўринни эгаллаган бўлса, Саудия Арабистони 2 ўрин юқорилагаб, 54-ўринни эгаллаган. Жаҳон Чемпионати саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар қуйидаги поғоналарни эгаллаган:

Хитой — 82-ўрин,

Қатар — 87-ўрин,

Сурия — 96-ўрин.



Sports.uz
Денис Истомин халқаро рейтингда 37 поғонага юқорилади
30 январь куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди.
Душанба, 30.01.2017 03:05
Санжар Файзиев теннис бўйича халқаро турнирнинг ярим финалига чиқди
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев Қозоғистонда ўтказилаётган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда. 
Пайшанба, 26.01.2017 02:27