27.12.2016 11:20 / Спорт / 616

Ушу: Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида ушу бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда мамлакатимиз ушу федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистондан келган икки юздан зиёд спортчи ўзаро ғолиблик учун куч синашди. 

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада Фарҳод Файзуллаев, Беҳруз Расулов, Шоҳруҳ Исломов, Жалолхон Маматов, Жамшид Сайфуддинов, Сабина Жўраев, Севара Тўхтаева мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. 

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган бўлса, қозоғистонлик ушучилар иккинчи, Қирғизистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. 


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Вадим Абрамов "Нефтчи" клуби бош мураббийи этиб тайинланди
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз берди. Вадим Абрамов клуб бош мураббийи этиб тайинланди, деб ёзади Championat.asia.
Пайшанба, 01.06.2017 03:44
Футзал терма жамоаси мураббийи Хосе Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди
16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор ўткзилган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. 
Сешанба, 30.05.2017 03:10
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56