12.01.2017 02:39 / Спорт / 305

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 61-ўринга кўтарилди

ФИФА терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Бу аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқорироқ. Ўзбекистон Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Осиёда 816 очко билан пешқадамликни сақлаб қолган Эрон дунёда 29-ўринда бормоқда. Жанубий Корея 699 очко билан қитъада 2-поғонада, жаҳон рейтингида эса 37-ўринда бормоқда.

Австралия (649 очко) бир йўла 3 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Осиёда 3-поғонани эгаллади. Япония (46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) Осиё қитъасида мос равишда 4–5 ўринларни эгаллади.

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1634 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1544 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган.


Sports.uz
Боксчиларимизнинг муҳим ғалабаси
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича нуфузли турнир – Бутунжаҳон бокс серияси (WSВ) VII мавсумининг навбатдаги турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Тigers” жамоаси Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоаси билан куч синашди. 

Душанба, 03.04.2017 03:49
Ўзбекистон – Қатар 1:0 2017 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Қатарга қарши баҳс олиб борди. Чоршанба, 29.03.2017 03:56
Ўзбекистон – БАА: 5:0" Душанба, 13.03.2017 01:12