20.01.2017 04:33 / Спорт / 336

Арманистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди

12 февраль куни Анталия шаҳрида Арманистон-Ўзбекистон терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилинган эди. ЎФФ тарқатган хабарга кўра, ушбу учрашув Арманистон футбол федерацияси томонидан бекор қилинди.

Арманистон термаси Туркиядаги сиёсий барқарорсизлик туфайли у ерда йиғин ўтказишдан бош тортди ва юзага келган ноқулайлик учун Ўзбекистон футбол федерациясидан узр сўради, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичини 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради.


Sports.uz
Миржалол Қосимов "Бунёдкор" бош мураббийи этиб тайинланди
"Бунёдкор" клуби бош мураббийи Сергей Лушан ишдан бўшатилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди. 
Жума, 05.05.2017 02:54
Боксчиларимизнинг муҳим ғалабаси
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича нуфузли турнир – Бутунжаҳон бокс серияси (WSВ) VII мавсумининг навбатдаги турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Тigers” жамоаси Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоаси билан куч синашди. 

Душанба, 03.04.2017 03:49
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56
Ўзбекистон – БАА: 5:0" Душанба, 13.03.2017 01:12