26.01.2017 02:27 / Спорт / 392

Санжар Файзиев теннис бўйича халқаро турнирнинг ярим финалига чиқди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев Қозоғистонда ўтказилаётган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда. 

Санжар яккалик баҳслари биринчи даврасида ҳиндистонлик Вижай Сундар Прашантни, иккинчи даврада польшалик Андрея Капашани мағлубиятга учратди. Теннисчимиз чорак финалда италиялик Лоренцо Жустинога қарши кортга чиқади. 

Нуфузли турнирнинг жуфтликлар ўртасидаги баҳсларида С.Файзиев қозоғистонлик Тимур Хабибулин билан ярим финалга чиқди. Улар дастлабки учрашувда Чехия вакиллари Марек Генгел ва Томаш Папикни 6:4, 7:6, чорак финалда россиялик Маркос Каловелонис ва Денис Матсукевични 7:6, 4:6, 10:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Энди Санжар ва Тимур финал йўлланмасини қўлга киритиш учун нидерландиялик Нилс Лутсма ҳамда Ботик ван де Зандшулп билан рақобатлашади. 


Sports.uz
Миржалол Қосимов "Бунёдкор" бош мураббийи этиб тайинланди
"Бунёдкор" клуби бош мураббийи Сергей Лушан ишдан бўшатилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди. 
Жума, 05.05.2017 02:54
Боксчиларимизнинг муҳим ғалабаси
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича нуфузли турнир – Бутунжаҳон бокс серияси (WSВ) VII мавсумининг навбатдаги турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Тigers” жамоаси Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоаси билан куч синашди. 

Душанба, 03.04.2017 03:49
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56
Ўзбекистон – БАА: 5:0" Душанба, 13.03.2017 01:12