30.01.2017 03:05 / Спорт / 431

Денис Истомин халқаро рейтингда 37 поғонага юқорилади

30 январь куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди.

Рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин икки ҳафта аввалги ўрнига нисбатан 37 поғонага кўтарилиб, 80-ўринни эгаллаб турибди.

Хабарингиз бор, Денис Истоминнинг “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг яккалик баҳсида дунёнинг 2-ракеткаси Новак Жоковични мағлуб этиши теннис оламида катта шов-шувга сабаб бўлди. 

Турнирнинг нимчорак финалга қадар етиб борган Истомин илк даврада хорватиялик Иван Додигни, иккинчи босқичда дунёнинг иккинчи ракеткаси, сербиялик Новак Жоковични, учинчи даврада испаниялик Пабло Бустани мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

Рейтингда иккинчи ракеткамиз Санжар Файзиев 367-ўринда эътироф этилди.

Австралия Очиқ чемпионати ғолибига айланган швейцариялик теннис афсонаси Рожер Федерер 7 поғонага кўтарилиб, кучли ўнталикка қайтди. Финалчи Рафаэль Надаль эса 9-поғонадан 6-ўринга кўтарилди, деб ёзади "Оламспорт" нашри.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Вадим Абрамов "Нефтчи" клуби бош мураббийи этиб тайинланди
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз берди. Вадим Абрамов клуб бош мураббийи этиб тайинланди, деб ёзади Championat.asia.
Пайшанба, 01.06.2017 03:44
Футзал терма жамоаси мураббийи Хосе Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди
16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор ўткзилган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. 
Сешанба, 30.05.2017 03:10
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56