22.03.2017 03:51 / Спорт / 645

Шаҳрам Ғиёсов WSB ўтказган сўровномада ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилди

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов Жаҳон бокс серияси (WSB) Twitter саҳифаси ўтказган сўровномага кўра ўтган ҳафтанинг энг яхши боксичи деб топилди.

Унда ўзбекистонлик спортчи овозларнинг 87 фоизини ўзиники қилиб олди. Рақобатчиларидан колумбиялик Хуан Карлос Карильо 7 фоиз овоз тўплаган бўлса, қозоғистонлик Зафир Сафиулинга 6 фоизлик кўрсаткич насиб қилган.

Маълумот учун, WSB томонидан ҳар йили ўтказиб келинадиган мусобақада ўтган ҳафта 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Унда Uzbek Tigers жамоаси сафида рингга чиққан Шаҳрам Ғиёсов хитойлик рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлди ҳамда жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Мазкур ғалабадан кейин Uzbek Tigers жамоаси гуруҳда Astana Arlansдан кейин 2-ўринга кўтарилиб олди. Келаси тур 1 апрелда ўтиб, унда айнан Astana Arlans Тошкентга ташриф буюради.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Иккинчи лига: “Шаҳрихон” ўз майдонида “Андижон-2”дан устун келди
Кеча иккинчи лига биринчи тур ўйини бўлиб ўтди. Унда “Шаҳрихон” ўз майдонида "Андижон-2"ни қабул қилди.
Сешанба, 11.07.2017 07:59
Равшан Эрматов Португалия - Чили учрашувида ишлайди
Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажараётган Равшан Эрматов тўртинчи ўйинга тайинланди.
Сешанба, 27.06.2017 04:05
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56